Таиландда 85 ёшли аёл ўз дафн маросимида ҳушига келди
0
Таиланднинг Бурирам провинциясида 85 ёшли Фуа Шрипҳадунг ўзининг дафн маросимида “тирилиб кетди”, деб хабар бермоқда The Thaiger. Аёл вафот этди деб эълон қилинганидан 40 дақиқа ўтгач, ҳушига келган. Қариндошлари унинг “нариги дунёдан қайтиши”ни яхши карма билан боғлашмоқда.
Фуа Шрипҳадунгнинг танасини диний маросимлар ўтказиладиган ибодатхонага олиб кетишга тайёргарлик кўрилаётган пайтда аёл ўзига келган.
Воқеа 5 феврал куни кечқурун юз берган. Қариндошлари Шрипҳадунгни беҳуш ҳолда топиб, уни вафот этган деб ўйлаган. Улар жасадни олиб кетиш учун қутқарув хизматига мурожаат қилган. Аммо тахминан 40 дақиқадан сўнг аёл кутилмаганда ўрнидан туриб, қариндошлари ва қўшниларини шокда қолдирган.
Ушбу воқеадан кейин, Фуа Шрипҳадунгнинг хулқ-атвори ўзгариб қолди. У ўзини гўдакдек тутади: уни қўлда кўтариб юришларини ва ширинликлар билан сийлашларини хоҳлайди.
Аёлнинг жуссаси ҳайратланарли даражада кичкина: бўйи 112 сантиметр, вазни эса атиги 15 килограмм. Руҳонийлар аёлнинг хатти-ҳаракатлари умуман олганда онгли экани, бироқ унинг баъзи ҳаракатлари болаларникига ўхшаб кетишини қайд этган.