Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ амалдори 23 йилга қамалди

0
Президент давлат хавфсизлик хизмати ўз хавфсизлиги бошқармаси собиқ бошлиғи Шуҳрат Расулов 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Комил Алламжоновга суиқасднинг асосий буюртмачиси сифатида қўлга олинганди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суиқасд ижрочилари сифатида Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгиров ҳам 23 йил муддатга қамалган.

Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгиров
Улар ўз видеомурожаатида Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ижрочи эканини тан олганди.

Буюртмачи ва ижрочилар ўртасида воситачилик қилган Жавлон Юнусовга 18 йил берилган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жиноятни яширишга уриниш ва тергов жараёнига халақит қилишда гумонланганди.

Яна 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Шов-шувли суиқасд

26 октябр куни соат 01:40 атрофида Комил Алламжонов ҳайдовчиси билан бирга Range Rover русумли автомобилида уйига кетаётганда Қибрай туманидаги Ифор кўчасида икки номаълум шахс уловни ўққа тутади. Суиқасд натижасида ҳеч ким жабрланмайди.

Бош прокуратура эртаси куниёқ бу борада расмий маълумот бериб, икки гумондор қўлга олинганини хабар қилганди. Шундан кейин иш бўйича ҳеч қандай тафсилотлар маълум қилинмаётганди.

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти матбуот котиби, президенти маъмуриятида ахборот сиёсатига масъул шахс сифатида ишлаган. Шавкат Мирзиёев маъмуриятида юқори мартабали мулозимлардан бири эди. Суиқасддан олдинроқ Алламжонов ишдан кетган ва хусусий секторда фаолиятини давом эттиришини айтганди.

Унга уюштирилган суиқасд замонавий Ўзбекистон сиёсатида кузатилмаган ҳолат бўлиб, ҳозиргача бирор амалдаги ёки собиқ мулозимни ўлдиришга уриниш ҳақида расмий хабар берилмаган.

27 октябр куни биринчи гумонланувчи ушлангани маълум қилинди. Бош прокуратура 25 ноябр кунги баёнотида қўлга олинганлар сони 7 киши эканини маълум қилди, улардан фақат бир нафарининг шахсини очиқлади: бу – Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган Жавлон Юнусов. Баёнотда яна бир гумондор Қозоғистонда қўлга олингани маълум қилинган.

Ноябр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор юқори лавозимли амалдорлар, хусусан ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов ҳамда Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ишдан олинди. Манбаларга кўра, бу истеъфолар Алламжоновга уюштирилган суиқасд иши доирасида ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқ бўлган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Кудерметова вышла в четвертьфинал парного турнира WTA-1000






Московский суд продлил домашний арест жене бывшего мэра Сочи Копайгородской

Уиткофф заявил о дружбе Трампа с Путиным после освобождения Фогеля

Спортсмены Псковской области примут участие в первенстве России по лёгкой атлетике

Супругу экс-мэра Сочи Алексея Копайгородского не выпустили из под домашнего ареста