Абдуқодир Ҳусановнинг "Сити"даги маоши билан Тошкентда неча уй сотиб олиш мумкин?
0
Metaratings.ru нашри ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги иш ҳақи ва унинг Тошкентда қанча мулк сотиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, Ҳусанов ҳафтасига тахминан 67 минг евро ишлаб топади. Бу ойига 290 минг евро ёки йилига 3,5 миллион евро бўлиб, мавсум давомида 2,9 миллион фунт стерлингни ташкил этади.
Марказий Осиёда машҳур OLX платформаси маълумотларига кўра, Ҳусанов йиллик даромадига қуйидагиларни сотиб олиши мумкин:
- Тошкентдаги янги қурилган биноларда 12 та тўрт хонали квартира;
- Мукаммал таъмирланган 26 та уч хонали квартира;
- Шаҳар марказида 90 квадрат метрлик 10 та квартира;
- Тошкент атрофи ва шаҳар чеккасида 10 та уй (ҳар бири 4+ сотихли ҳовлига эга);
- 450 квадрат метр майдонга эга бўлган 3 та ҳашаматли вилла (бассейн, ёпиқ гараж, боғ ва ёзги ошхонага эга).
Ҳусанов "Ланс" клубидан "Манчестер Сити"га ўтиб, 2029-йил 30-июнгача шартнома имзолади. Аввалроқ 20 ёшли футболчи "Бунёдкор" ва "Энергетик-БГУ" клубларида ўйнаган.