“Ливерпуль” охирги дақиқаларда ғалабани бой берди
0
Англия Премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтган Мерсисайд дербисида “Эвертон” ва “Ливерпуль” жамоалари 2:2 ҳисобига дуранг ўйнади. Учрашувда ҳисобни 11-дақиқада “Эвертон” футболчиси Норберту Бетункал очди. Бироқ 16-дақиқада Алексис Макаллистер жавоб голини урди. Иккинчи бўлимда Муҳаммад Салоҳ 73-дақиқада “Ливерпуль”ни олдинга олиб чиқди, лекин сўнгги дақиқаларда Жеймс Тарковски 90+8-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Учрашув давомида “Эвертон” 10 та зарба йўллади, “Ливерпуль” эса 6 та. Тўпга эгалик қилиш фоизи эса “Ливерпуль” фойдасига – 64%.