U-20 Осиё Кубоги: Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги тақвим эълон қилинди
0
Мусобақанинг илк учрашувлари 13-февраль куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон илк баҳсда Яманга қарши майдонга тушади, Эрон эса Индонезияга қарши ўйнайди. 16-февраль куни Ўзбекистон Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини 19-февраль куни бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари куч синашади.