Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи жиддий жароҳат олди

0
"Манчестер Сити" жамоасининг ҳимоячиси Мануэль Аканжи "Реал Мадрид"га қарши ўйинда жароҳат олиб, иккинчи бўлим бошида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Швейцариялик футболчининг жароҳати жиддий бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бу эса уни мавсумнинг қолган қисмида жамоасига ёрдам бера олмаслигини англатади.

Тиббий текширув натижалари ҳали расман эълон қилинмаган бўлса-да, бир неча манбаларда унинг соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд экани қайд этилган. Агар жароҳат ҳақиқатан ҳам оғир бўлса, Аканжи узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин.

Швейцариялик ҳимоячи жорий мавсумда "Манчестер Сити" сафида 30 та расмий учрашувда иштирок этган. Унинг ҳимоядаги ишончли ўйини ва катта тажрибаси жамоа учун муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Аканжининг бозор баҳоси 40 миллион еврога баҳоланади.

Ҳозирда "Манчестер Сити" раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчининг соғлиғини яхшилаш учун барча чораларни кўрмоқда. Агар Аканжи узоқ муддатга сафдан чиқса, Пеп Гвардиола ҳимоя чизиғида янги тактик ечимларни ўйлаб топишига тўғри келади.

"Шаҳарликлар"нинг келгуси муҳим баҳсларида Аканжининг йўқлиги жамоага қандай таъсир кўрсатиши, ҳимоя чизиғида қандай ўзгаришлар рўй беришини вақт кўрсатади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Во время матча Соболенко и Александровой в Дохе на корт выбежала кошка






Склад загорелся в Москве из-за самоката

И работающим, и неработающим. Эту сумму зачислят всем до одного пенсионерам с 18 февраля

Верховный суд защитил гражданина, купившего квартиру у мошенников

Айтишник из Москвы потерял 3 млн рублей в криптовалюте, пока искал работу