Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Тимур Кападзе сафардан кўзланган мақсади, терма жамоа, ёрдамчилари ва Хусанов ҳақида (интервью)

0
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе айни пайтда Анталияда бўлиб турибди. Бу ерда қатор Суперлига клублари янги мавсум учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишяпти. Куни кеча “Андижон” иштирокидаги учрашувни кузатиш учун келган Кападзе билан бироз суҳбатлашдик.

- Анталия сафаридан кўзланган мақсадингиз қандай?
- Биласиз, клубларимиз ҳозирда Анталияда янги мавсумга тайёрланишяпти. Уларни кўриш учун келдим. Тайёргарлик жараёнларини кузатиш ва ўйинлар бўйича мураббийлар билан гаплашиб ким қандай вазиятдалигини билиб боряпман. Ўзим ҳам кўзим билан кузатиб, селекция қилиб боряпман. Тушуниб турибман, ҳозир жамоалар ва футболчилар максимал формада эмаслар. Деярли ҳар куни икки-учта жамоамиз ўйнаяпти. Иложи борича ҳар бир учрашувга бориб, уларни кўриб, қандай ҳолатдалигини билиб, мураббийларга ўзим қизиқтирган саволларни беряпман.

- Яқинда терма жамоамиз устози сифатида Қатарда йиғин ўтказиб қайтдингиз. Бош жамоамиздаги ишни қандай бошлаб олдингиз?
- Ўзларинг кўрдинглар, ҳаммаси тез юз берди. Вақт ҳам тиғиз эди. Биринчи вазифам таҳлил қилиш эди. Йиғинга чақирилган футболчиларни ўзимизни белгиланган талаблар бўйича кўриб олдик. Биласиз, март ойида асосий ўйинларимиз турибди. Бу йиғин мен учун фойдали бўлди. Чунки киришиб кетиш ва ниманидир тўғрилаш учун вақтимиз бўлади ва яна нимадир қўшиш керак бўлса, буни ҳам қўшамиз. Умуман, мен учун фойдали бўлди. Ҳаммаси жойида. Терма жамоамиз учун янги одам эмасман. Йиғинларни кўрдим, кузатдим.

- Катанецнинг ёрдамчи мураббийларини штабингизда олиб қолдингиз. Бу сизни қарорингизмиди?
- Ўзимни қарорим эди. Улар анчадан бери терма жамоада ишлашяпти. Қатар йиғини олдидан ҳам улар машғулотлар учун программаларни тузишган. Йиғин давомида гаплашиб, қандай ва нима, саволлар бераман. Чунки мен март ойидаги асосий ўйинларни ўйладим ва деярли вақтимиз бўлмайди, ниманидир ўзгартиришга. Терма жамоадаги мураббийлар ҳам анча меҳнат қилишди. Ўзларини хоҳишларини ҳам билдим. Футболчилар билан гаплашдим, ўзим ҳам кўрдим. Деярли барчаси жойида бўлганлиги учун шундай қарорга келдим.

- Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтгани терма жамоамизга ҳам фойдали ва унинг устози сифатида нима дея оласиз?
- Жуда хурсанд бўлдим, бу зўр. Барча қувонди. Ўзбек футболчисини жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири таклиф қилгани ва бўлиб ҳам Гвардиоланинг ўзи чақиргани Абдуқодирга берилган баҳо деб биламан. Ўйлайманки, бу энди бошланиши. Хусановни салоҳияти етарли. Уни бежизга олишмади. Бизни футболимизга ҳам катта плюс бўлди, деб ўйлайман. Агентлар ёки танишларимдан эшитяпманки, Англияда яна бошқа ўзбекистонлик иқтидорли ёшларга эътибор қаратилган. Бу реклама учун ҳам зўр. Абдуқодир бундан кейин келадиган ёшларга йўл очиб берди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Даниил Медведев — в полуфинале турнира ATP, конфликт Малкома с фанатами. Главное к утру






Ракета SpaceX вывела на орбиту более 20 интернет-спутников Starlink

Облава, ОМОН "потрошит" тусовщиков: Вечеринка с Хакамадой затмит "голую"? Собчак уже в деле

Ликсутов: в Москве заключили первую концессию в области спорта

Овчинский: Новостройка по программе реновации появится на Дмитровском шоссе