Тошкентда яширин нарколаборатория фош қилинди
0
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди.
Мазкур хонадонда ҳамда пойтахтнинг Учтепа тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонларда прегабалин, тропикамид, трилон каби кучли таъсир қилувчи моддалар, уларни тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланган тарози, кольба, миксер каби лаборатория жиҳозлари, дориларни солишга мўлжалланган пластик бўш идишлар борлиги аниқланди.
Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида яширин «нарколаборатория»дан жами оғирлиги 19 кг 225 гр «прегабалин», 2 кг 960 гр «тропикамид», 1,2 кг «трилон» кучли таъсир қилувчи моддалари, 20 литр хлорид кислотаси, 19 номдаги 1746 дона лаборатория ускуна ва жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб кўйилди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.