Италияда “Бобурнома” асарининг италян тилидаги нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди
0
Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Флоренсия шаҳридаги тарихий “Палассо Стросси” қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган тақдимот маросимида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палассо Стросси” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, Сандро Тети Эдиторе нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, мамлакатимиз элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома” асарининг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.
Фото: Ислом цивилизацияси маркази