ҲАМАС 369 нафар фаластинлик эвазига гаровдаги 3 кишини озод қилди
0
Россия фуқароси 29 ёшли Саша Труфанов, АҚШ фуқароси 36 ёшли Саги Декел-Чен ва Аргентина фуқароси 46 ёшли Яир Ҳорн 498 кунлик асирликдан сўнг Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширилди.
Ушбу уч киши ҲАМАС томонидан Нир-Оз ҳудудида гаровга олинган эди.
Яир Ҳорннинг укаси Эйтан эса ҳамон ҲАМАС томонидан асирликда сақланмоқда.
Бунга жавобан Исроил гаровдан озод қилинган уч киши эвазига 369 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилишга қарор қилди.