Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу оммавий тадбирдан ҳокимликнинг хабари йўқ.
«Хитойликлар «Биз кучлимиз» деяпти. Хитой студентлари ҳар йили қанақадир баҳор ва ёз шиорларини айтиб юриш қиларкан, бу ҳам шу тадбир бўлса керак» дейилади ҳокимлик матбуот хизмати.
Kun.uz мухбири тафсилотларни ўрганиш учун Миллий боғда бўлди. Миллий боғ ҳудудида кун-у тун кирган ва чиққанларни текшириб ўтирадиган Миллий гвардия ходимлари ҳам ушбу оммавий тадбирдан бехабар эканини маълум қилган.
«Смена топшириш вақти бўлгани учун биз билмаймиз», — дея ҳудуддаги Миллий гвардия ходимлари изоҳ берган.
Маълум бўлишича, айни вақтда Чилонзор туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳудудга келиб, ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришган.