Италия А Сериясининг навбатдаги турида "Рома" сафарда "Парма"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни 33-дақиқада Матиас Суле киритди. Ушбу голли вазиятда Элдор Шомуродов ҳам муҳим роль ўйнади. "Парма" эса 31-дақиқада бир ўйинчиси майдондан четлатилгач, ўйинини давом эттиришга мажбур бўлди.
Статистикага кўра, "Рома" тўпни 72% назорат қилиб, 16 марта дарвоза томон зарба берди. Эвазига "Парма" атиги 5 та зарба йўллай олди. Ушбу ғалабадан сўнг "Рома" 37 очко билан 9-ўринда бормоқда.