Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Олимлар қадимги Миср мумиёлари ёқимли ҳид таратишини аниқлашди

0
Фото: Depositphotos
Лондон университети коллежи (Буюк Британия) ва Любляна университети (Словения) олимларидан иборат халқаро гуруҳ яхши сақланган Миср мумиёлари ёқимли ёғоч-зиравор ва ширин ҳид тарқатишини аниқлади. Бу ҳидлар балзамлаш жараёнида қарағай ва арча смолаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Journal of the American Chemical Society (JACS) илмий журналида эълон қилинди.

Иш жараёнида жамоа Қоҳирадаги Миср музейида сақланаётган, тахминан, 5000 йиллик тўққизта мумиёнинг ҳидларини таҳлил қилди. Бунинг учун кимёвий таҳлил ҳам, ҳид бўйича экспертлар гуруҳи ҳам жалб этилди.

“Биз парчаланиш ёки микроб деградацияси белгиларини топмаганимиздан ҳайратга тушдик. Бу музейдаги сақлаш шароитлари яхши эканидан далолат беради”, деди Любляна университети кимё профессори Матия Стрлич.

Ҳид мумиёлаш жараёнида муҳим рол ўйнаган, чунки ёқимли ароматлар поклик ва илоҳийлик билан боғланган, ёқимсиз ҳидлар эса чириш жараёнини англатган. Олимлар таъкидлашича, саркофаглардан ажралиб чиқаётган ҳаво молекулаларини таҳлил қилиш усули мумиёларнинг сақланиш даражасини жисмоний аралашувсиз баҳолаш имконини беради.

Бироқ бугунги кундаги ҳидлар минг йиллар давомида буғланиш, оксидланиш ва сақлаш шароитлари туфайли асл ҳидлардан фарқ қилиши мумкин. Тадқиқотчилар ўз маълумотларидан фойдаланиб, қадимий мумиёларнинг ҳидларини қайта тиклаш ва музей ташриф буюрувчиларининг таассуротларини яхшилаш имконини берувчи “ҳид ландшафтлари”ни яратишни умид қилмоқда.

“Биз мумиёланган жасадларнинг ҳиди сабабли ўзимизда пайдо бўлган туйғуларни сиз билан баҳам кўрмоқчимиз. Шу сабабли ушбу ҳидни Қоҳирадаги Миср миллий музейига ташриф буюрувчилар учун қайта яратамиз”, деди тадқиқот муаллифларидан бири Сесилия Бембибре.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Андрей Рублёв вышел в четвертьфинал турнира категории ATP-500 в Дохе






Прокурор назвал мотивом убийства в Дагестане бойца ММА Мутаева месть за унижения

Крупный пожар ликвидируют в московском Институте вычислительной техники

20 февраля в истории Асбеста

Яндекс Аренда: аренда однушек и двушек в Москве подешевела на 3,4% за месяц