"Реал Бетис" "Реал Сосьедад" устидан йирик ғалабага эришди
0
Биринчи гол 51-дақиқада Антони томонидан киритилди. 64 ва 69-дақиқаларда эса Марк Рока дубль қайд этди ва "Бетис"га ишончли ғалаба келтирди. "Реал Сосьедад" учун вазият янада оғирлашди, чунки 75-дақиқада яна бир футболчиси, Шералдо Беккер, майдондан четлатилди.
Мазкур ғалаба ортидан "Реал Бетис" турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди, "Реал Сосьедад" эса 11-ўринга тушиб кетди.