Абдуқодир Ҳусанов айбланаётган 2-гол эпизоди таҳлили
0
Қуйида Абдуқодир Ҳусанов айбланаётган 2-гол эпизоди таҳлили билан танишишингиз мумкин:
- Дастлаб, Акэ ва Гвардиол юқори прессинг қилиб Беллингҳэм ва Родригодан тўпни ола олмадилар.
- Тўп Винисиусга узатилгач, орқага қайтаётган 4 футболчига эътибор беринг – ҳеч ким Родригони қўриқламади.
- Фақат Ҳусанов тўғри позицияда: Акэ кўтарилгани учун унинг марказдаги ўрнини ёпди ва Мбаппега яқин турди.
- Винисиус тўпни Родригога узатганида, Ҳусанов 2 га 1 ҳолатда қолди. У Родригога пешвоз чиқиб, унинг ҳаракат майдонини қисқартиришга мажбур бўлди. Фақатгина пас унинг оёқлари орасидан ўтиб кетди.
- Гвардиол Мбаппега қарши етиб келди ва вазиятни максимал хавфсизлаштирди, аммо Мбаппе уни алдаб ўтди.
Шундай қилиб, Мбаппе ва Родригонинг индивидуал маҳорати устун келди. Гвардиол ҳам, Ҳусанов ҳам хато қилмади, балки ноқулай позицияда қолиб кетди. Агар Ҳусанов вазиятни тўлиқ бартараф этганида, бу топ-даража ҳимоявий ҳаракат бўларди, аммо қайтара олмагани хато эмас.
Манба: https://t.me/aslanov_futbol