Хосеп Гвардиола: “Манчестер Сити”даги даврим тугадими? Ҳа!
0
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу муваффақиятсизликдан кейин келажаги ҳақидаги қалтис саволларга ҳам жавоб беришига тўғри келмоқда.
- Менинг даврим тугадими? Қайсидир маънода шундай. Ҳеч нарса абадий эмас. Биз етти йил ичида олти маротаба Англия чемпионатида ғолиб чиқдик, ҳар йили Чемпионлар лигасининг чорак финал, ярим финал ва финалларида ўйнаб келамиз.
Ҳали ишлаш учун кучимиз етарли даражада. Мени тўхташ ниятим йўқ.
Воқеликни борича қабул қилиш керак. Ҳақиқат шуки, “Реал” ҳозир биздан кучли. Барига жавоб шу. Ўтган мавсум биз жуда зўр ўйнагандик, бу йил ундай эмас. Мен ҳар доим ким муносиб бўлса, ўша ютиши керак, деб ҳисоблаганман.
Баъзан жамоалар ишончни оқламаган ҳолда, кейинги босқичга ўтади. Бунга тан бериш керак холос, - деди Хосеп Гвардиола.