Магнус Карлсен Жаҳон чемпионатидаги шимини кимошди савдосига қўйди
0
"Тақиқланган жинси шимлар - энди улар сизники бўлиши мумкин. Мен ушбу шимларимни кимошди савдосига қўяман. Тўғриси, мен бу сўзларни ёзаман деб ҳеч ўйламаган эдим. Савдодан тушган барча пуллар "Big Brother Big Sisters" хайрия дастурига йўналтирилади” — дея Карлсен хабар қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Нью-Йоркда бўлиб ўтган мусобақа давомида қоидани бузганлиги сабабли, 200 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган эди.