Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

0
Ўзгидромет 24-26 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 26 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-25 февралда -3...-8, 26 февралда -4...-9, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қор) бўлади, 25-26 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 0...+5, кундузи +5...+10; 25 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5, 26 февралда кечаси -2...-7, кундузи -2...+3; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 24-25 февралда -3...-8, 26 февралда -4...-9, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 25 февралда ёмғир ёғади кечқурун айрим жойларда қорга айланади, 26 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси +5...+10, кундузи +12...+17, 25 февралда кечаси +2...+7, кундузи +8...+13, 26 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 25 февралда ёмғир ёғади, кечга томон айрим жойларда қорга айланади, 26 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин . Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15, 25 февралда кечаси +2...+7, кундузи +8...+13, 26 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 26 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, 26 февралда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси +2...+7, кундузи +15...+20, 25 февралда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15, 26 февралда кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 25-26 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12, 25 февралда кечаси 0...+5, кундузи +3...+8, 26 февралда кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Рублёв обыграл Оже-Альяссима на тай-брейке и вышел в финал турнира ATP в Дохе






Россиянам рассказали, как получать сразу три пенсии

"Зенит" за сезон отдал за футболистов 77 млн евро

Мэрия Орла ищет подрядчика для уборки туалетов в парке Победы и сквере Семьи

Бустмаркет открывает новые возможности для фрилансеров