Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Ўзбекистонда ҳомийлик маблағлари йиғишнинг аниқ тартиби белгиланмоқда

0
Ҳозирги кунда ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибининг қонунчиликда аниқ белгиланмаганлиги сабабли айрим ғараз ниятли шахслар томонидан фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини асоссиз қўлга киритиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бундай тенденция жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича хавф-хатарларнинг ошишига, қолаверса, Жаҳон хайрия индексида Ўзбекистон позициясига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бугун, 25 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузишнинг олдини олишга, ҳомийлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга ҳамда ҳомийлик ташкилотларига нисбатан фуқароларнинг ишончини ортишига хизмат қилади.

Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида ҳамда ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки олувчи юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Ҳомийлик хайриялари мол-мулк шаклида йиғилган тақдирда қабул қилиб олинган мол-мулк рўйхати шакллантирилиб, унинг тури, миқдори (ҳажми) кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.

Ҳомийлик хайрияларини йиғиш жараёнлари оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайтлар ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинади ва солиқ ҳисоботларида акс эттирилади.

Жисмоний шахслар ҳомийлик хайрияларини нақд пул ёки мол-мулк шаклида фақат ўзи ёки яқин қариндошлари учун йиғиши мумкин бўлади. Кўнгиллилар эса ўзига бегона бўлган ҳомийлик олувчиларга фақат эълон бериш орқали кўмаклашиши белгиланмоқда.

Хайрия қутилари шаффоф бўлиб, фақат ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки олувчи юридик шахслар томонидан ўрнатилади.

Хайрия қутисини очиш, хайрияни ҳисоблаш жараёни хайрия ташкилотчисининг ваколатли вакили ва камида икки нафар гувоҳ иштирокида амалга оширилади.

Қонунда хайрияларни йиғиш ва хайрия қутиларини ўрнатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублев поднялся на девятое место в рейтинге АТР, опередив американца Пола






Вкус Масленицы: жителей столицы приглашают на кулинарные мастер-классы

Седаны Hongqi Guoya готовятся к выходу на рынок России: они уже появились в столице

Валерий Липский переназначен главой СУ СКР по Татарстану

Заместитель Московско-Курского транспортного прокурора провела личный прием в Общественной палате г.о. Подольск