Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

0
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг барча йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Фаол сиёсий мулоқотлар, самарали парламентлараро ва идоралараро алмашинувлар давом этмоқда.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форумлари ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди.

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қабул қилинган «йўл харитаси» асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш, фитосанитария ва карантин талабларини, божхона тартиб-таомилларини ўзаро соддалаштириш, стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо платформаларини интеграция қилиш, харидларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш, банклараро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бошқалар устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Етакчи компанияларнинг фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, геология ва минерал ресурслар, тўқимачилик, чарм саноати ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.

Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форумини ўтказишни таклиф этди.

Кейинги бир неча йилда «Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2025 йил июль ойида Лаҳор шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар. Шу маънода, ўзаро Маданият ҳафталиклари ва туризм дастурлари тақдимотларини ўтказишга келишиб олинди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири терроризм, радикализм, исломофобия ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Кенг кўламли ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда ўтказишга келишиб олинди.

Олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.

Икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:

- Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;
- Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Елена Рыбакина заменила первую ракетку мира на турнире за 100 миллионов






30-я Международная выставка Modern Bakery Moscow/CONFEX пройдет в марте

Трансгендерной модели Наталье Максимовой запретили выступить с лекцией в Москве

"Сбавить уровень хамства". В телеграме обсуждают скандал вокруг фуд-блогера Артёма Карисалова

«Мы ищем единомышленников»: как помочь в возрождении усадьбы Строганова в Волышово