Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2025
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Шавкат Мирзиёев халқимизни Рамазон ойи билан табриклади

0
Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи муносабати билан халқимизга табрик йўллади.

Президент пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қилишни тилади.

Давлат раҳбари ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар муқаддас ислом динининг одамийлик моҳиятига уйғун бўлган «Инсон қадри учун, инсон бахти учун» деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётганини кўплаб мисолларда кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Жумладан, ижтимоий ҳимоя тизими самарасини юксалтириш, беморлар, ногиронлиги бўлган, кекса ва ёрдамга муҳтож инсонларни, ёшлар ва хотин-қизларни, чет эллардаги фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзандларнинг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора кенгайиб бораётгани қайд этилди.

«Бу борада бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, юртимиздаги тинч ва фаровон ҳаётни, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш бундан буён ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлади.

Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз», — дейилади табрикда.

Шавкат Мирзиёев Ер юзидаги барча мўмин-мусулмон биродарларни, дўст ва ҳамкорларни Рамазон ойининг бошланиши билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Анастасия Павлюченкова пропустит турнир WTA-1000 в Индиан-Уэллсе






Вильфанд рассказал о погоде в Москве в марте

Движение на МКАД затруднено на три километра из-за ДТП

«Все будет по закону!»: воспитательница обратилась к сбившему ее Буйнову

«Мы вас кормим»: пьяный армянин закатил скандал в ТЦ и заявил, что содержит весь Советский Союз