"Плимут" билан ўйин олдидан Гвардиоланинг фикрлари
0
"Чемпионшипда стандарт вазиятлар – асосий қурол. АПЛ ҳам бу борада улардан ўрганиши мумкин. Улар олдинда жуда агрессив тарзда ҳимояланади. Чемпионшип, 1 ва 2-лигаларда стандарт вазиятлар катта устунлик беради. "Плимут" янги мураббий қўл остида анча яхши натижалар кўрсатмоқда. Охирги 10-11 ўйинда улар фақат уч марта мағлуб бўлди", – деди Гвардиола.
"Ман Сити" устозининг таъкидлашича, "Плимут" ушбу турнирда "Ливерпул"ни мағлуб этган.
"Шу сабабли жуда оғир баҳс кутяпман. Ўз майдонимизда ўйнашимиз кичик бир устунлик, аммо биз бундай ўйинлар хавфли бўлишини биламиз. Бу жамоалар ўз услубида жуда кучли. Агар улар ўз кучли жиҳатларини кўрсата олса ва бизни бу борада ортда қолдирса, қийинчиликлар бўлиши аниқ", – дея қўшимча қилди испан мутахассис.
Учрашув бугун, 1-март куни соат 22:45 да бошланади.