Ғуломжон Ёқубов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
0
Фармон билан, Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ғуломжон Ёқубов таваллуд санаси муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Унда Сенати раиси Танзила Норбоева мукофотни санъаткорга топширди.