Ўзбекистон U18 хоккей жамоаси Люксембургни йирик ҳисобда мағлуб этди
Кеча ўтказилган гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида ҳамюртларимиз Люксембург жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ устунлигида кечган ўйинда вакилларимиз рақибларини 12:1 ҳисобида мағлуб этди.
Жаҳон чемпионатининг дастлабки учрашувида Жанубий Африка Республикасини 12:0 ҳисобида ютган ҳамюртларимиз 3 март куни бўладиган учрашувда Туркманистон жамоаси билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, илк бор жаҳон чемпионати III дивизионида қатнашayotgan Ўзбекистон U18 терма жамоаси Люксембург, ЖАР, Туркманистон, Босния ва Герцеговина ҳамда Таиланд жамоалари билан “Б” гуруҳидан жой олган.
Мусобақалар 6 мартга қадар давом этади.