Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Илон Маск ўн тўртинчи марта ота бўлди

0
Фото: EPA
Миллиардер Илон Маск ўн тўртинчи марта ота бўлди. Фарзандни бизнесмен асос солган Neuralink компаниясининг махсус лойиҳалар директори 39 ёшли Шион Зилис дунёга келтирди. Маск у билан аллақачон уч фарзандни тарбияламоқда.

Зилис оиласи кенгайгани ҳақида 28 февраль куни Х (Twitter) саҳифасида эълон қилди. Умуман олганда, жуфтликнинг тўрт фарзанди бор: уч ёшли эгизаклар Страйдер ва Азур, 12 ойлик Аркадия ҳамда янги чақалоқ Сельдон Ликург.

Эгизаклар туғилишидан олдин Маскнинг Зилис билан муносабатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Гарчи аёл бир неча йил давомида тадбиркор билан бирга ишлаган. У Neuralink компаниясида операциялар ва махсус лойиҳалар бўйича директор бўлган. Ушбу стартап мияга имплантация қилиш учун мўлжалланган компьютер чипларини ишлаб чиқаради.

Маълумот ўрнида, беш ой олдин Маскнинг 13-фарзанди ҳақида хабарлар тарқалган эди. Республикачилар партияси мухлиси, 26 ёшли америкалик ёзувчи Эшли Сент-Клер миллиардердан фарзанд кўрганини маълум қилганди.

Маск ҳозирда тўрт аёлдан камида 14 фарзанднинг отаси саналади. Унинг канадалик ёзувчи Жастин Маск билан никоҳидан туғилган тўнғич фарзанди чақалоқлик пайтида вафот этган. Кейинчалик улар эгизак ва уч фарзанд кўрган. Миллиардернинг хонанда Граймсдан яна уч фарзанди бор. Улар орасида энг машҳур Х Æ А-Хii бўлиб, у Оқ уйда ҳам кўриниш берганди.

Маскнинг ўзи бир неча бор “демографик инқироз”га қарши курашни ўз вазифаси деб билишини таъкидлаган.

Аҳоли сони камайишининг олдини олиш учун қўлимдан келган барча ишни қиляпман, деган эди у суҳбатларидан бирида.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Теннисист Бублик из-за провала на турнире в Дубае покинет топ-80 рейтинга ATP впервые с 2019 года






Рубль вырос ненадолго: стоит ли сейчас покупать валюту

Мороз, град, ураган и жара: Синоптики дали прогноз на весну-лето 2025 года

Волгоград занял 65 место в рейтинге городов по объёму возводимого жилья (Обновлено!)

В Москве и Московской области 103 тысячи многодетных матерей и матерей детей с инвалидностью досрочно получают пенсию