Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Европа АҚШ ва НАТОсиз омон қоладими?

0
Доналд Трампнинг Европага нисбатан сиёсати тобора аниқ тус олмоқда: у Европа давлатларини хавфсизлик масаласида мустақил ҳаракат қилишга ундаётган бўлса-да, АҚШнинг стратегик таъсир доирасини сақлаб қолиш ниятидан қайтмаган. Агар Трамп Европани ўзидан узоқлаштирса, бу узоқ муддатда АҚШга эҳтиёжнинг пасайишига олиб келиши мумкинми? НАТО доирасидаги молиявий мажбуриятлар баҳси ортидан Европа етакчилари ўз ҳарбий салоҳиятини ошириш ҳаракатига тушмоқда. Шу каби мавзулар Kun.uz’нинг“Геосиёсат” дастурида муҳокама қилинди.

- Трамп Европани ўзидан узоқлаштирса, кейинчалик АҚШга эҳтиёж пасаймайдими?

Шуҳрат Расул: Лидерларнинг сўнгги вақтларда бераётган интервюлари, матбуотдаги чиқишларини диққат билан кузатсак, шунингдек Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерс ҳали кескин қарор қабул қилгани йўқ. Лекин Франциядан кафолатлар сифатида ядро зонтигини сўради. Ҳали Трамп “Биз Германиядаги ядро қуролларни олиб чиқиб кетамиз”, деб айтгани йўқ. У фақат, “Агар мен айтганларни қилмасаларинг, пулларни кўпайтирмасаларинг, НАТОга кўпроқ пул ажратмасаларинг деб алянс сиёсати ҳақида гапирган эди. Лекин “қуролларни олиб чиқиб кетамиз”, дегани йўқ эди. Шунга қарамай, Фридрих Мерс айтяптики, “Бизга янги ядро зонтиги керак”, ва Францияга мурожаат қиляпти, Макрон ҳам буни қандайдир ижобий ҳал қилгандай бўляпти.

Қайта-қайта айтилаётган гаплар: Европа барибир ўзининг қандайдир қуролли кучларига эга бўлиши керак деган гаплар энди юз берган воқеадан кейин тезлашади. Лекин ҳали Оқ уй эшиклар ёпилгани йўқ. Буни Америка маъмурияти ва шахсан Трампнинг ўзи ҳам охирида айдти ва “Қачон тинчлик шартларига тайёр бўлсангиз яна қайтиб келинг”, деди. Европа лидерлари ўртага тушиб воситачи бўлишга ҳаракат қилса керак.

Зеленскийнинг хатоларидан бири 2014 йилдаги воқеаларни эсламаслик керак эди. Шундай қилиб у йўқ жойдан ўзига ўзи муаммо яратиб олди.

- Жаҳон урушлари каби дунёда ўзаро “Иттифоқлар даври” бошландими?

Ойбек Сирожов: Йўқ, ҳали унгача вақт бор. Европанинг қудрати бу иқтисодиёти билан, ўша интеграциясининг ўзаги ҳам иқтисодиёт билан боғлиқ. Лекин иқтисодиётни, яъни иқтисодий ривожланиш билан ҳарбий ривожланишни таққослайдиган бўлсак, бир-бирига қарама-қарши томонда. Яъни ҳарбий қудратни ривожлантириш учун маълум бир иқтисодиётдан, ижтимоий масалалардан воз кечишга тўғри келмоқда. Мана бугун Европа олдида энди дилемма пайдо бўлди. Демак, энди юқорида таъкидлаб ўтилгандек, агар ўзи мустақил ўзининг хавфсизлигини ёки бутун Европанинг хавфсизлигини таъминлаш учун мавжуд иқтисодий бирликдан воз кечиб, асосий эътиборни ҳарбий соҳага қаратиш керак бўлса, бунга жамият қанчалик тайёр? Ҳукуматлар қанчалик тайёр? Бунга сиёсий бардош ета оладими деган саволлар юзага келади.

Анвар Йўлдошев: Оқ уйдаги учрашув натижасидан Европа жуда катта ташвишга тушиб қолди. ЕИ давлатлари йигирма триллион долларлик ялпи ички маҳсулотга эга, тўрт юз эллик миллион аҳолига эга. Бундай қараганда, кичкина эмас. Лекин бу давлатларнинг бирортаси бугунги кунда АҚШ талаб қилгандай ҳарбий харажатларни беш фоизга олиб кела оладими? Ялпи ички маҳсулотнинг ҳарбий соҳага кетказадиган улушини икки фоиздан ошира олмаяпти. Аҳоли жамияти бунга қанчалик тайёр?

Камолиддин Раббимов: Доналд Трамп биринчи марта тўрт йил ҳокимиятда ўтирганда алоқалар тўлиқ узилмади. Баъзи давлатлар билан муносабатлар анчагина таранглашди, лекин алоқалар тўлиқ узилмади. Айни вақтда Европа Иттифоқининг хавфсизлиги учун ҳозирча АҚШдан бошқа муқобил вариант йўқ. Агар Америка Европадан чиқиб кетадиган бўлса, Европа Иттифоқи ўзининг хавфсизлигини таъминлайдиган бир катта индустрия ёки армия ёки мудофаа тизими шакллантиргунча, билмадим, балким 20-30 йил керак бўлади. Яъни жуда катта муддат керак бўлади, чунки Америка бу Европа Иттифоқи устидан тўлиқ ҳимоя қилиб турибди. Лекин Европа Иттифоқи аллақачон англаб етган. Америкада тенденция бу фақат Доналд Трамп билан боғлиқ эмас, Америка ичкарисида катта ўзгаришлар бўляпти.

Европа мана Урсула Фон дер Ляйен ўтган йили ҳам айтди, Европа Иттифоқининг мудофаа комиссарини жорий қилиш бўйича таклиф бўлган.

Худди шундай энди Франция билан Германия биргаликда, уларнинг асосий марказида турувчи давлатлар мудофаа тизимини шакллантириш бўйича ҳам лойиҳалар бор. Ҳозирда иккита жараён бор: биринчиси, НАТОни заифлаштирмаслик, иккинчиси эса параллел равишда Европа ўз хавфсизлигини секин-секин ошириб, вақт ютиши.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Теннисист Бублик из-за провала на турнире в Дубае покинет топ-80 рейтинга ATP впервые с 2019 года






Рубль вырос ненадолго: стоит ли сейчас покупать валюту

В Минсельхозпроде рассказали об обеспечении безопасности в отношении злых собак

Волгоград занял 65 место в рейтинге городов по объёму возводимого жилья (Обновлено!)

Мужчина отправил анониму голые фото жены и потерял полтора миллиона