Тошкент-Бўстонлиқ йўли веломарафон сабаб ёпилади
0
Бўстонлиқ туманида йўл пойгаси бўйича спорт устаси унвони учун В. Искандаров хотирасига бағишланган мусобақалар ўтказилади. Шу сабабли қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
4-март (10:00-14:00): D012 йўналишининг 34-км дан 54-км гача (Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чарвоқ йўли);
5-март (10:00-14:00): D012 йўналишининг 34-км дан 66-км гача (Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чарвоқ йўли).
Бўстонлиққа йўлга чиқадиган ҳайдовчиларга Чирчиқ шаҳри, шунингдек, Кораманас ва Қўшқўрғон маҳаллалари орқали муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.