«ЦСКА» «Химки»ни мағлуб этди – ғалаба голи 90+3-да урилди
0
ЦСКА бутун ўйин давомида ташаббусга эга бўлди: жамоа тўпни 76% назорат қилди, рақиб дарвозасига 27 марта зарба берди ва 11 та бурчак зарбаси ишлади. «Химки» эса ҳимоявий ўйин намойиш этиб, 6 марта зарба берди ва бор-йўғи 1 та бурчак зарбаси қўлга киритди.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг 61-дақиқасида майдонга тушди ва 6.9 балл билан баҳоланди.
ЦСКА бу ғалаба орқали 35 очко билан 6-ўринга кўтарилди, «Химки» эса 19 очко билан 12-ўринда қолди.