Тошкентда ўқитувчи синфхонани қулфлаб, ўқувчисига тегажоғлик қилди
0
Маълум қилинишича, 4 март куни Сергели туманида жойлашган 322-мактаб ўқитувчиси Э.П. 10-синф ўқувчиси Р.Ф.ни ҳуқуқ дарсидан ҳар хил баҳоналар қилиб хонасига чақирган, эшикни қулфлаб, кел, бир қучоқлай, деб тегажоғлик қилмоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан судланувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.