Мбаппе "Реал"дан катта бонус олди – сабаб нима?
0
Манбанинг маълумотларига кўра, "Реал" Мадрид раҳбарияти Мбаппени эркин агент сифатида жамоага жалб қилгани учун унга 117 миллион евро миқдорида бонус тўлаган. Бу сумма унинг йиллик маошидан ташқари, қўшимча мукофот сифатида берилади.
ПСЖ клуби ҳужумчини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солганига қарамай, 25 ёшли футболчи ёзда Парижни тарк этиш ва "Реал" сафига қўшилишга қарор қилган эди.
Мбаппе "Реал"га келганидан бери барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.