Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистонлик фуқаро Сеулда 5 миллион долларлик квартира сотиб олди

0
Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида жойлашган машҳур Banpo Xi турар-жой комплексидаги 244㎡ ҳашаматли квартира 7,4 миллиард вонга (тахминан 5 миллион 94 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда маҳаллий Choson.biz нашри хабар берди.

Рекорд даражадаги сотув ва ўзбекистонлик харидор

Маълумотларга кўра, мазкур харидни 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси А амалга оширган. Ушбу битим 2023 йил ноябрь ойида расмийлаштирилган. Қизиқарлиси шундаки, харидорнинг манзили Тошкентдаги “Корея-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт клиникаси” сифатида кўрсатилган.

Ҳаммаси нақд пулда тўланган

Яна бир эътиборли жиҳати — 7,4 миллиард вон тўлиқ нақд пулда тўланган. Бу мулк далолатномасида ипотека ёки кредит қарзлари қайд этилмаганини англатади. Бундай йирик сумма нақд тарзда тўлангани Жанубий Корея бозори учун камдан-кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Banpo Xi – бойлар яшайдиган элита мажмуа

Banpo Xi — Сеулдаги энг нуфузли турар-жой мажмуаларидан бири бўлиб, у 3410 та хонадондан иборат. Бу ерда Жанубий Кореянинг бой ва машҳур инсонлари яшайди. Айниқса, ушбу жой бизнесменлар ва санъат олами вакиллари ўртасида машҳур.

Ўзбекистонликлар учун янги тренд?

Одатда, бундай йирик молиявий битимларда асосан Корея ва Хитой фуқаролари иштирок этади. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистонлик сармоядорлар ва тадбиркорлар халқаро кўчмас мулк бозорига фаол кириб бормоқда. Сеулдаги мазкур битим эса бу жараённинг ёрқин мисоли бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик фуқаронинг Сеулда рекорд даражадаги нархда квартира сотиб олгани Корея кўчмас мулк бозорида катта қизиқиш уйғотди. Бу нафақат инвестиция имкониятларини, балки Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланаётганини ҳам кўрсатмоқда. Келажакда бундай сармоявий ҳаракатлар янада кўпайиши мумкин.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Скончался 19-кратный победитель турниров «Большого шлема» Фред Столл






Два человека пострадали в ДТП на трассе под Володарском

Штрафы за перевозку детей без автокресел могут вырасти в России

Синоптик Ильин предупредил москвичей о возвращении холодов

Акция «Ночь театров» состоится в Москве в конце марта