Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида нима деди?
0
Охирги ўйинларда Ҳусанов ўзининг чидамли ва ақлли ҳимоявий ҳаракатлари билан ишончли ўйин кўрсатди. У тезлик ва позицион ўйини билан рақиб ҳужумларини самарали тўхтатмоқда. Бу унинг жамоадаги асосий ўйинчилардан бирига айланаётганини кўрсатмоқда.
Гвардиола бу ҳақда шундай деди:
"Ҳозирда бизда марказий ҳимояда танлов деярли йўқ. Бироқ Ҳусанов ва Диаш тандем ўйинларда анча яхши кўринмоқда. Мен уларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман."