Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тер Штеген ёлғон ахборот тарқатган испан ОАВларини кескин қоралади

0
"Барселона" ва Германия терма жамоасининг тажрибали дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Испания оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган шахсий ҳаётига оид ёлғон хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, тер Штегеннинг рафиқаси Даниэла хиёнат қилган ва шу сабабли жуфтлик ажрашишга қарор қилган. Аммо 32 ёшли дарвозабон бу маълумотларни кескин рад этиб, бундай хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Тер Штеген ОАВни айблади

Германиялик дарвозабон, хусусан, "Catalunya Radio" ва "3Cat Group" медиа компанияларини кескин танқид қилиб, уларни ёлғон хабарлар тарқатишда айблади:

"Ҳурматли жамоатчилик, "Catalunya Radio" ва "3Cat Group" медиа компаниясидаги ёмон бошқарув ҳамда раҳбарлик ва назоратнинг йўқлиги мени ларзага солди ва ҳафсаламни пир қилди. Улар ёлғон хабарлар тарқатиш ва шахсий ҳуқуқларни бузиш билан шуғулланмоқда."

Унинг таъкидлашича, бу радиостанцияларнинг журналистлари ҳақиқатни бузиб кўрсатиб, Даниэла ҳақида нотўғри маълумот тарқатган.

"Бу радионинг журналистлари ёлғончи бўлиб, сохта хабарлар тарқатиб, рафиқам Даниэлани ва унинг обрўсини оммавий равишда ҳақорат қилмоқда."

"Ҳеч қандай хиёнат бўлмаган"

Тер Штеген миш-мишларни рад этиб, уларнинг оилавий қарорига тушуниш билан ёндошишни сўради:

"Даниэла томонидан ҳеч қандай хиёнат бўлмаган. Бу ҳақиқат. Биз Дани билан ўзаро келишиб, турли йўллардан боришга қарор қилдик. Бироқ, дўстона муносабатларимизни сақлаб қоламиз."

Испан ОАВлари яна танқид остида

Оммавий ахборот воситаларининг бундай ёлғон хабарларни тарқатиши жамоатчиликда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. "Барселона"нинг асосий дарвозабони ОАВ вакилларини ахлоқий меъёрларга риоя қилишга ва шахсий ҳаётга аралашмасликка чақирди:

"Етакчи давлат оммавий ахборот воситаларининг Даниэлани ноҳақ айблаб, бу маълумотларни тарқатишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди."

Тер Штегеннинг баёноти кенг тарқалиб, футболчига мухлислар томонидан қўллаб-қувватлаш билдирилди. Шу билан бирга, "Барселона" клуби раҳбарияти бу ҳолатга расмий муносабат билдирмаган.

Шунингдек, бу воқеа Испания ОАВларининг футболчилар шахсий ҳаётини муҳокама қилиш борасидаги чегараларни қандай бузиши ҳақида яна бир бор баҳсларга сабаб бўлди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Янчук: Рублев хочет все выиграть, но он немного перегорает, перенапрягает себя изнутри






"Спартак" выиграл у "Ак Барса" со счетом 5:3 в КХЛ

Источник 360.ru: кровля обрушилась при пожаре в здании с офисами в Новой Москве

«Ак Барс» проиграл «Спартаку» со счетом 3:5

Концерты в честь юбилея Хиблы Герзмава пройдут в Москве и Петербурге