Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

2024 йилда ўзбекистонликлар тўйларга салкам 12 млрд доллар сарфлаб юборишган

0
Ўзбекистонда тўйлар ХIX аср тафаккури билан ўтказилмоқда. Бу ҳақда тарихчи олим Бахтиёр Холмуродов YouTube’даги чиқишида фикр билдирди.

“Қурултой” подкастида ўзбеклар тўйи билан боғлиқ ижтимоий муаммолар таҳлил қилинди. Бахтиёр Холмуродовнинг айтишича, тўйларга харажатни камайтириб, таълимга пул сарфлаш вақти аллақачон келган.

“2014 йилда Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш институти бўларди. Ўшанда устозим Бахтиёр ака Исоқовдан маълумот олгандим. У киши бир рақамни айтгандилар. Бу ҳаммамизни огоҳликка чорлаши, ўйлантиришдан ташқари ташвишлантириши ҳам керак. Ўша йили Тожикистоннинг ялпи ички маҳсулоти тахминан 10 миллиард доллар атрофида бўлган.

Ўзбекистон халқи худди шу йили тўйларга 7,5 миллиард долларни сарфлаб юборган. Бу 2014 йилдаги маълумот. 2024 йилдаги маълумотни ҳам устозимдан олдим. Тўй харажатлари салкам 12 миллиард долларга қараб кетган. Яъни жуда катта рақамлар. Бунинг тагида инсон тақдири ётипти. Тўйдан иқтисод қилинган пулларни таълимга сарфлаш, бунга жиддий қараш фурсати келди.

Сабаби XXI асрда XVI ёки ХIX аср тафаккури билан яшаб бўлмайди. Алихонтўра Соғунийнинг:
"Агар ўзбеклар ҳар қандай ишга эрталаб ошга боргандек бирлашганда эди, булардан буюк миллат бўлмасди",
деган фикрлари бор эди. Бунинг тагида жуда катта маъно мужассам”, деди мутахассис.
Скриншот: YouTube / “Қурултой”



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублев не прошел в третий раунд турнира серии "Мастерс" в Индиан-Уэллсе






Прокуратура проверит соблюдение прав граждан после атаки БПЛА в Подмосковье

В Подмосковье перекрыли движение из-за возможного удара БПЛА

Самолет из Ташкента вынужденно сел в Ярославле

Компания «Балтика» повысит отпускные цены на 10-15%