Криштиану Роналду 927-голини урди
0
Роналду жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган футболчилардан бири ҳисобланади ва у 1000-голлик чегарани забт этишга тобора яқинлашмоқда. Ҳозиргача у клуб ва терма жамоа сафида жами 927 та гол урган. Бу эса унинг тарихий мақсадга етиш учун 73 та гол қолганини англатади.
40 ёшли португалиялик юлдуз ўзининг юқори даражасини сақлаб қолмоқда ва ҳар бир учрашувда майдонда самарали ҳаракат қилмоқда. Агар у ҳозирги темпда давом этса, тез орада футбол тарихидаги илк 1000 гол урган футболчига айланиши мумкин.