"Интер" "Фейеноорд"ни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди!
Учрашувда биринчи гол 8-дақиқада Маркус Тюрам томонидан урилди. 42-дақиқада "Фейеноорд" пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди – Якоб Модер гол муаллифи бўлди. Бироқ 51-дақиқада Хакан Чалҳаноғлу пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.
"Интер" статистика бўйича устунлик қилди: 56% тўпга эгалик, 552 та пас ва 90% аниқ паслар. "Фейеноорд" кўпроқ зарба берган (14 та), аммо бу натижада ўз аксини топмади.