Покистонда жангарилар йўловчи поездини ўққа тутишди ва юзлаб одамни гаровга олишди
Покистон жануби-ғарбидаги Белужистон вилоятида жангарилар ичида юзлаб йўловчи бўлган поездни ўққа тутишган. Бу ҳақда DW (“Немис тўлқини”) ва Би-Би-Си хабар қилди.
Поезд Кветта шаҳридан мамлакат шимолидаги Пешаворга кетаётган бўлиб, унда 400 га яқин йўловчи бўлган. Жангарилар темир йўлни портлатиб, поездни мобил ва интернет алоқаси бўлмаган Бўлан деган кимсасиз жойда тўхтатишган.
Ҳужум учун масъулиятни минтақадаги йирик бўлгинчи гуруҳлардан бири бўлмиш “Белужистонни озод қилиш армияси”...