Таълим вазирлиги йиғди-йиғдилар билан “муроса қилмайди”
Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова “Ташаббусли бюджет” доирасида педагоглардан пул йиғиш ҳолатлари кузатилса, тизим вакилларини бу ҳақда хабар беришга чақирди.
Мулозимага кўра, охирги йилларда боғча ва мактаб ходимларини ўз фаолиятидан бошқа ишларга жалб қилиш, улардан асоссиз пул йиғишларга қарши курашилаётган бўлса-да, тизимда ҳамон шундай топшириқларини бераётган масъуллар учрамоқда.
Жорий йил 11 мартидан Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2025...