Хорижлик фуқаро алимент қарздорлигини бартараф этди
0
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор эркак қарздорликни қопламасдан бўйин товлаб юрганлиги ва қарздорни топишни имкони бўлмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Қидирув натижасига кўра, алиментчи ота Жиззах вилояти, Арнасой туманида эканлиги аниқланиб, Тошкент шаҳрига олиб келинди.
Давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, қарздордан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги алиментдан бўлган қарздорлик ундирилди ва ундирувчи фойдасига ўтказиб берилди.