16-август куни Ўзбекистон бўйлаб кутилган об-ҳаво
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги 16-август, шанба куни учун об-ҳаво прогнози билан ўртоқлашди. Метеорологлар маълумотларига кўра, мамлакатнинг катта қисмида кун бирoз булутли бўлиб, асосий хавф – кучли шамол ва айрим ҳудудларда чангли-тўзонлар бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳри
Пойтахтда осмон анча равшан ва фақат бироз булутли бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади, айрим пайтларда у секундига 10–12 метргача кучайиб, чангли-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–21 даража илиқ, кундузи эса 33–35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Бу ҳудудда осмон ўзгарувчан, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбийдан секундига 7–12 метр тезликда уради. Баъзи жойларда шамолнинг кучи секундига 13–18 метргача етиб, чангли-тўзонлар кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 27–32 даража иссиқ.
Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсган шамол шимоли-ғарбий йўналишга ўтиб, секундига 7–12 метр тезликда бўлади, айрим жойларда секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 27–32 даража иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Осмон бироз булутли, ёмғир эҳтимоли йўқ. Шарқдан эсган шамол шимоли-ғарбий томонга бурилиб, секундига 7–12 метр тезликда, айрим пайтларда 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда у секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Осмон бироз булутли, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсиши кутилмоқда, айрим жойларда 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 32–37 даража иссиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли ва ёмғирсиз бўлади. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсиши кутилмоқда. Кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.