Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025

Ангренда психотроп моддалар савдоси фош этилди

0

Ангрен шаҳрида кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди, деб Бош прокуратура хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Ф.Ю. исмли фуқаро Х.М.га “Зардекс” номли 10 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбирлар давомида Ф.Ю.га дори воситаларини етказиб берувчи Ш.Н., С.Н., Ф.Ё. ва М.Н. каби шериклар ҳам ушланган. Улардан 49 дона “Зардекс”, 2 дона полиэтиленга ўралган “гашиш” ва “марихуана” моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси ва 273-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди ва иш терговга юборилди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса