Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тунисда интернетда президентни танқид қилган эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

0

Тунисда 56 ёшли Сабер Шушан интернетда мамлакат президенти Қайс Саидни танқид қилган постлари туфайли ўлим жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилмоқда. Ушбу қарор бўйича адвокат Уссам Буталжанинг баёнотида, Набелдаги судья мижозини ижтимоий тармоқлардаги постлари учун қатағон этгани ва уни ўлим жазосига ҳукм қилгани айтилган. Адвокат бу қарорни “ ҳайратланарли ва мисли кўрилмаган” деб таърифлаб, ҳукм устидан шикоят аллақачон киритилганини маълум қилди.

Ҳимоячи маълумотларига кўра, Сабер Шушан сиёсий фаол эмас ва оддий маълумотли ишчи бўлиб, ҳибсга олинишидан олдин президент сиёсатидан норозилигини билдирган. Унинг укаси эса “Биз шундоқ ҳам қашшоқликда яшаяпмиз, энди унга зулм ва адолатсизлик қўшилди. Бу қарорга ишона олмаймиз” деган фикрни билдирган.

Тунисда ўлим жазоси камдан-кам қўлланилади ва 30 йилдан ортиқ вақт давомида ижро этилмаган. Шунга қарамасдан, бундай қарор ижтимоий тармоқларда кенг норозилик ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кўплаб тунисликлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу қарорни сиёсий танқидчиларни қўрқитишга уринувчи қадам сифатида баҳолашди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида Салвадор ҳукумати президент Найиб Букелени танқид қилган машҳур адвокат Рут Элеонора Лопесни ҳам ҳибсга олган эди. Бу ҳолатлар дунё бўйича ижтимоий тармоқларда давлат раҳбарларига танқид қилиш ва сўз эркинлиги масаласини янада долзарб қилиб қўйди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса