Верратти: Тушдан кейин машғулот қилиш ёқади
Франсузнинг ПСЖ клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Марко Верратти Яқин Шарқ, хусусан, Қатарда яшашнинг ўзига хос жозибадор томонлари ҳақида сўзлаб берди. Ҳозирда у айнан шу мамлакатда фаолият олиб бормоқда.
Футболчининг сўзларига кўра, бу ерда ҳаётнинг бошқа бир ритми мавжуд. "Очиғини айтсам, бу ерда тўп билан ишлаш, югуришдан кўра кўпроқ ёқади.
Яна менга бу ерда ҳаёт эрталаб эмас, балки тушдан кейин ва кечқурун, тахминан соат 16:00 дан бошлаб жонланиши ёқади. Машғулотларнинг тушдан кейин бўлиши ва эрталабки машғулотларнинг йўқлиги менга жуда маъқул", - деди Верратти, унинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Марко Верратти ўз вақтида "Пескара" жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.
