Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Саида Мирзиёева бугун 40 ёшни қарши олмоқда

0

Бугун, 4-ноябрь куни, Ўзбекистон Президентининг Маъмурияти раҳбари, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг катта қизи Саида Шавкатовна Мирзиёева ўзининг 40 ёшини нишонламоқда.

Саида Мирзиёева сўнгги йилларда мамлакатнинг ижтимоий, маънавий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда. У Ўзбекистон ахборот сиёсатини модернизация қилиш, сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий лойиҳаларни илгари суриш ва аёллар фаоллигини ошириш борасидаги ташаббуслари билан танилган.

Шунингдек, у ёшлар, таълим ва экология йўналишларида ҳам қатор ташаббусларга бош бўлиб келмоқда. Кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган, мамлакат имиджини дунё миқёсида мустаҳкамлаш йўлида фаолият олиб бормоқда.

Бугунги кунда у нафақат давлат тизимидаги раҳбар, балки жамиятда фаол аёл, ота-оналарга, айниқса аёллар ва ёш қизларга ўрнак сифатида кўрилади.

Саида Шавкатовнани таваллуд айёми билан табриклаб, унга соғлик, узоқ умр, тинимсиз илҳом ва Ўзбекистон равнақи йўлидаги фаолиятида юксак зафарлар тилаймиз.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса