Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Андижонда ЗИЛ ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, авария содир этди

0

Андижонда кечаси рўй берган бир қарашда оддий, аммо ўйлантирувчи йўл-транспорт ҳодисаси ҳаётда бир лаҳзанинг қанчалик муҳимлигини яна бир бор эслатди.

Андижон шаҳар “Маданият” маҳалласида 3-ноябрь куни соат 22:15 ларда 1963-йилда туғилган К.М. исмли ҳайдовчи ўзининг ЗИЛ-130 русумли юк машинасини бошқариб кетаётган эди. У узоқ йўлдан чарчаган, эҳтимол, кун бўйи меҳнат қилган, бироқ бир лаҳзалик чарчоқ унга қимматга тушди. Рулда ухлаб қолган ҳайдовчи машинасини назоратдан чиқарган ва электр устунига бориб урилган.

Воқеа оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тезкорлик билан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари етиб келиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Расмий маълумотларга кўра, бу каби ҳолатлар сўнгги йилларда тез-тез кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, йўл-транспорт ҳодисаларининг катта қисми инсон омилига — айнан ҳайдовчиларнинг чарчоқ, уйқусизлик ёки эътиборсизлик сабабига бориб тақалади. Айниқса, кечаси ёки узоқ йўлда ҳайдаш инсоннинг рефлексларини сустлаштиради.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса