Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Фарғонада 4 одамни ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 8 йилга қамалди

0

Фарғона вилоятида бир оиланинг тўрт аъзосини ҳалок қилган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми чиқарилди, деб хабар берди Sud.uz.

Маълумотларга кўра, фожеа Фарғона туманидаги “Шоҳимардонобод” маҳалласида содир бўлган. 25 ёшли Nexia ҳайдовчиси тезлик қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб хавфли қувиб ўтиш ҳаракати амалга оширган ва натижада Tico автомобили билан юзма-юз тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Tico ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг ҳамроҳида бўлган аёл ва икки нафар бола шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Суд ҳайдовчини айбдор деб топиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ва 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқини бекор қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, у ҳалок бўлганлар оиласига 100 миллион сўм товон тўлаши шартлиги белгиланди.

Мутахассислар таъкидламоқда: тезликка риоя қилмаслик фақат йўл қоидаси бузилиши эмас — инсон ҳаётини йўқотишга олиб келадиган фожеа сабабидир.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса