Лапорта Мессининг Камп Ноуга ташрифига изоҳ берди
0
"Мен у келишини билмасдим, аммо "Камп Ноу" – бу унинг уйи. Менга бу ҳақида айтишганида, бу спонтан бир қарор бўлганини тушундим.
У тушлик қилди ва дўстлари билан стадионга ташриф буюришга қарор қилди. Бу унинг клубга бўлган ҳиссиётларининг намойиши эди.
Стадион қайта қурилиб, сиғими 105 минг кишига етганда, Мессига дунёдаги энг ажойиб ҳурмат кўрсатилишини хоҳлаймиз", – деди Лапорта Catalunya Radio эфирида. Ҳозирда Лионель Месси "Интер Майами" клуби сафида тўп сурмоқда.
Аргентиналик футболчи 2021-йилнинг ёзида "Барселона"ни тарк этган.
