Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Жиззахда пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ: тезликда келаётган машина қизни уриб юборди

0

Жиззах шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган қизни юқори тезликда келаётган автомобиль уриб юборгани оқибатида фожиа юз берди. Ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видеолавҳа кенг тарқалганидан сўнг, вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати ҳодиса 2025 йил 7 декабрь куни содир бўлганини маълум қилди.

Видео тасвирларда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки қиздан бирини машина уриб юбориб, узоққа учириб кетгани кўринади. Жабрланувчи қиз оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 2025 йил 20 декабрь куни вафот этгани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмагани сабабли юз берган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи қонунда белгиланган тартибда ушланган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса