Ўзбекистон туроператорлари Жануби-Шарқий Осиёдан зиёратчиларни жалб қилгани учун субсидиялар олади
2026 йил якунигача “Умра плюс” дастури доирасида Ўзбекистон туроператорларини қўллаб-қувватлаш учун Жануби-Шарқий Осиёдан мамлакатга зиёратчиларни олиб келганлик бўйича субсидиялар ажратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
15 январдан бошлаб Малайзия ва Индонезияда лойиҳа бўйича кенг кўламли реклама кампанияси йўлга қўйилади. Туроператорлар ўз тур пакетларини Ягона миллий туризм платформаси орқали онлайн сотишни бошлайди.
Кадрлар тайёрлашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ўқув лабораторияси ташкил этилади. Шунингдек, академия Малайзия олийгоҳлари билан “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича қўшма таълим дастурларини ишга туширади.
Вазирлик қайд этишича, бу чора-тадбирлар республика қадамжоларига келадиган зиёратчиларга хизмат кўрсатишда халқаро стандартларни жорий этишга ёрдам беради.
