Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Олтин нархи тарихда илк бор бир унсия учун 4,6 минг доллардан ошди

0

12-январ, душанба куни олтин нархи тарихда биринчи марта бир унсия учун 4 600 доллар чегарасидан юқорига чиқди. Хавфсиз активларга талаб кучайгани фонида кумуш ҳам рекорд кўрсаткични янгилади, деб хабар беради Reuters.

Гринвич вақти билан 04:10 ҳолатига кўра, олтиннинг спот нархи 1,3% га кўтарилиб 4 566,80 долларга етди. Кун давомида у 4 600,33 долларгача ҳам чиқди. АҚШда феврал ойида етказиб бериладиган олтин фьючерслари 1,8% га қимматлаб, 4 579,10 долларни ташкил этди.

Кумушдаги ўсиш янада кескин бўлди: спот нарх 4,1% га ошиб 83,20 доллар/унсияга етди. Савдо давомида кумуш 83,96 доллар билан тарихий рекордни қайд этди.

Нархларнинг кескин сакрашига АҚШ Федерал резерв тизими раҳбари Жером Пауэллнинг баёнотлари туртки бўлди. Унинг айтишича, Доналд Трамп маъмурияти Конгрессдаги кўрсатмалари сабабли унга нисбатан жиноий таъқиб билан таҳдид қилган. Пауэлл буни ФРТга босим ўтказиб, регуляторни фоиз ставкаларини пасайтиришга мажбурлашга уриниш сифатида баҳолаган.

Ушбу хабарлар фонида доллар заифлашди, АҚШ фонд индекслари фьючерслари эса пасайди. Бозор иштирокчилари 2026 йилда ФРТ ставкани камида икки марта пасайтиришини кутмоқда, бу эса фоиз даромади келтирмайдиган активлар — олтин ва кумушга қизиқишни кучайтирмоқда.

KCM Trade бош таҳлилчиси Тим Уотерерга кўра, марказий банкларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талаби ўсишда давом этади. Уларнинг фикрича, молиявий ҳамда геосиёсий беқарорлик шароитида қимматбаҳо металлар доллар билан солиштирганда тобора ишончлироқ муқобил сифатида кўрилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса